ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қирғизистонда бир суткада коронавирус аниқланган 70 киши вафот этди. Бу ҳақда COVID-19 га қарши курашиш республика штаби хабар қилмоқда.
Беморлар вафот этган ҳудудлар:
Бишкек — 35;
Ўш вилояти — 9;
Жалолобод вилояти — 8;
Чуй вилояти — 7;
Талас вилояти — 4;
Боткен вилояти — 4;
Ўш — 2.
Мамлакатда пандемия бошлангандан буён 1 003 киши коронавирусдан вафот этган. Қайд этилган коронавирус ҳолати 26 532 тага етган.
Қайд этиш жоизки, 17 июлдан Қирғизистонда коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирилган: U07.1 коди (лабораторияда тасдиқланган COVID-19) ва U07.2 (клиник-эпидемиологик тасдиқланган COVID-19 - касалхонадан ташқари пневмония) коди. Шу боис мамлакат статистикада аниқланган ҳолатлар кескин кўпайиб, қурбонлар сони ҳам ортган.