Нега марказий осиёликлар террорчилар ҳамтовоқларига айланади - Попов шарҳи

"Альфа" аксилтеррор уюшмаси аъзоси, захирадаги подполковник Андрей Попов террористик ташкилотлар қандай қилиб ўзларига тарафдорлар жалб қилиши ҳақида гапирди
Sputnik

Куни кеча Россия ФХХ одам гавжум жойда теракт содир этишни режалаштирган 32 яшар марказий осиё минтақаси вакилини қўлга олган эди. Эркакнинг ёнидан ёнувчи аралашма, совуқ қурол ва халқаро террорчилик ташкилоти байроғи топилган. Шунингдек, телефонидан унинг қасамёди акс этган видеоёзув ва амалга оширилиши режалаштирилган теракт муҳокамаси топилган.

ФХХ Ростов вилоятида "ИД" ячейкаси томонидан тайёрланаётган терактларни олдини олди

"Альфа" аксилтеррор уюшмаси аъзоси, захирадаги подполковник Андрей Попов Sputnik радиоси эфирида Марказий Осиё давлатларидан бўлган мигрантнинг навбатдаги қўлга олиниши унинг миллатига боғлиқ эмас, дея таъкидлади.

Террорчилик миллатга ва динга эга эмас, деб қўшимча қилди эксперт.

Захирадаги подполковник, нега аксарият ҳолларда Марказий Осиё фуқаролари террорчилик фаолиятига алоқадор бўлиб чиқишларини тушунтирди.

"Ушбу регионлардаги оғир иқтисодий вазият туфайли, одамлар шундай йўлни танлашга мажбур бўладилар. Мен ҳеч кимни оқламаяпман. Шундай одамлар борки, ҳеч қандай шароитда бунга қўл урмайдилар", - дея тушунтирди Попов.

Ўзбекистонда террорчилик гуруҳи 25 аъзосининг фаолиятига нуқта қўйилди

"Альфа" аксилтеррор гуруҳи уюшмаси аъзосига кўра, террорчилар ҳамтовоқлари ҳамиша ҳам бундай ҳаётга молиявий рағбат учун кириб келавермасликларини таъкидлади: баъзан жангарилар уларнинг оила аъзоларини гаровга олишади.

Шунингдек, минтақадаги жўғрофий яқинлик, динга асосланган, аммо исломнинг асл мазмунини бузиб кўрсатадиган мафкурани тарқатишга яқинлик ҳам вазиятга таъсир кўрсатади, деб қўшимча қилди Попов.

Ўз томонига одамларни оғдириш учун ёлловчилар бўш, ўқимаган онгларни танлайдилар, деди эксперт.

Бугунги кунда террорчилик уюшмалари фаолияти - бу бизнес, ОАВлардаги ҳар қандай шов-шувли ёдга олишлар эса, уларга, худди ҳар қандай брендга сингари, аудитория кўламини кўпайтиришда ёрдам беради, дея хотима қилди Попов.