ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. ФХХ ходимлари Ростов вилоятидаги “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи томонидан тиббий ва ўқув муассасаларида амалга оширилиши режалаштирилган терактларнинг олдини олди, деб хабар қилди махсус хизмат Жамоатчилик билан алоқалар марказида.
Бундан ташқари, террорчилар полициячиларга ҳужумни режалаштиришган. ФХХ ходимлари махсус операция ўтказди, унда Ростов вилояти Азов туманидаги гуруҳ раҳбари маҳсус ҳизмат ҳодимларига қарата ўт очганидан кейин йўқ қилинди.
“Ростов-Дон шаҳридаги шошилинч тезкор қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳнинг қолган беш аъзоси ҳибсга олинди”, - дейилади РИА Новости келтирган баёнотда.
Ҳодиса жойида тинтув ўтказилганда фойдаланишга тайёр қўлбола портловчи мослама, автоматик ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек гиёҳванд моддалар топилди.
ФХХ ходимлари орасида жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ Sputnik радиоси ФХХ мамлакат бўйлаб иш олиб борган қурол ишлаб чиқарувчи гуруҳлар фаолиятини бартараф этгани ҳақида хабар берган эди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.