Россия АҚШнинг "супер-пупер" ракеталарини тутиб олишга қодир, деб ҳисоблайди эксперт

Петагон сал олдин гипертовушли қурол ишлаб чиқариш соҳасида Россия ва Хитойдан орқада эканлигини тан олган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Россия АҚШнинг гипертовушли ракетасини, у америка армияси қуроллари сафига қабул қилингач,  тутиб олишга қодир бўлади, деди РИА Новостига жума куни "Миллий мудофаа" журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко.

Россиянинг "Антей" атом кемаси Болтиқ денгизида нима қиляпти?

Сал олдин Пентагон президент Дональд Трамп "супер-пупер", дея атаган янги гипертовушли ракета синовлар вақтида товуш тезлигини 17 карра ортда қолдирганлигини тасдиқлаган эди.

"АҚШ Қуролли кучлари гипертовушли қуролни қўлга киритгач, бизнинг қўшинларимиз турли нишонларни, жумладан, гипертовушли нишонларни ҳам тутиб олишга қодир бўлган бешинчи авлод С-500 зенит ракета тизимига эга бўлади. Бундан ташқари, Россия қуроллари орасида ҳозирда мавжуд бўлган С-400 ва Бук-М3 ҳамда Тор-М2 тизимлари ҳам ўз масъулияти чегарасида гипертовушли нишонларни самарали йўқ қилиши мумкин", - деди Коротченко.

Эксперт, Россия ва АҚШ ўртасидаги гипертовушли технологиялар соҳасидаги тафовут ҳақида гапирар экан, гап бир неча йиллар ҳақида бораётганини қайд этди. Суҳбатдошнинг эслатишича, то америка гипертовушли ракеталари парвоз синовларидан ўтар экан, РФ ҚК қуроллари сафида бир нечта сериядаги намуналар, жумладан, "Кинжал" ва "Циркон" деб аталувчи денгиз гипертовушли ракетаси турганини қайд этди.

С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари

Пентагон сал олдин гипертовушли қурол ишлаб чиқариш соҳасида Россия ва Хитойдан орқада эканлигини тан олган эди. Россиялик экспертлар бу ортда қолишни тахминан беш йилга баҳоладилар.

С-500 "Прометей" "Ер-ҳаво" зенит-ракета тизимларининг янги авлодига киради. Бу ракетага қарши мудофаанинг кучайтирилган қобилияти узоқ масофаларда ҳаракатланувчи ва баландликларда тутиш имкониятига эга универсал комплексдир. Ушбу истиқболли тизим нафақат баллистик, балки аэродинамик нишонларни (самолёт ва вертолётлар) ва қанотли ракеталарини ҳам йўқ қилишга қодир.

С-500нинг йўқ қилиш радиуси 600 километрга яқин масофани ташкил этади. Бундан ташқари, тизим сониясига 7 километр тезликда учаётган ўнтагача баллистик супертовуш нишонларни, шунингдек, гипертовушли ракеталарнинг жанговар блокларини аниқлаш ва йўқ қилишга қодир.  Ўз хусусиятлари бўйича С-500 ҳозирда армия қуроллари сафида бўлган С-400 ва унинг американча рақиби Patriot Advanced Capability-3дан анча катта устунликка эга бўлади.