ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл ўртасида “Tico” машинаси ёниши акс этган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 16 июль куни тахминан соат 09.39 да Сергели тумани Шокирариқ кўчасида қурилаётган бино рўпарасида “Ticо” русумли автомобилда ёнғин юзага келган. У “Сувсоз” ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли. Воқеа жойига ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари чақирилган.
Автомобиль ҳайдовчиси 45 ёшли Илҳом И.га зиён етмаган. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Ёнилғи насосининг носозлиги машинадаги ёнғиннинг тахминий сабаби сифатида кўрилмоқда.