“Малибу” келиб урилган “Жигули” ичида икки киши тириклайин ёниб кетди

Oбуна бўлиш
“Малибу” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишдаги “ВАЗ 2101” машинаси билан тўқнашиб кетган. “ВАЗ 2101” ҳайдовчиси ва йўловчиси ёнғин чиққан салонда қолиб кетган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоятида икки киши даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

ЙТҲ 29 июнь куни соат 23:30 да Қизириқ туманидаги 4Р 100 автомобиль йўлининг 81 километрида содир бўлган. “Малибу” ҳайдовчиси 31 ёшли З.Т. Бандихон-Қизириқ тумани йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишдаги 56 ёшли Ў.Х.нинг бошқарувидаги “ВАЗ 2101”нинг  йўлига чиқиб кетган. Натижада олд ўнг томони билан унинг олд чап томони билан тўқнашган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанДвое человек заживо сгорели в «Жигулях» после столкновения с Malibu
“Малибу” келиб урилган “Жигули” ичида икки киши тириклайин ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Двое человек заживо сгорели в «Жигулях» после столкновения с Malibu

ЙТҲ оқибатида “ВАЗ 2101” русумли автомашинада ёнғин чиққан.

“Ҳайдовчи Ў.Х. ва олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган 50 ёшли А.Ж.лар ёнғин натижасида автомашина салонида қолиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган”, - дейилган хабарда.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанДвое человек заживо сгорели в «Жигулях» после столкновения с Malibu
“Малибу” келиб урилган “Жигули” ичида икки киши тириклайин ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Двое человек заживо сгорели в «Жигулях» после столкновения с Malibu

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0