ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Суриядаги қатор мағлубиятлардан сўнг ИШИД* жангарилари Афғонистонга ўтмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев маълум қилди.
“Террористлар Афғонистон шимолида фаоллашди, Марказий Осиёнинг қўшни давлатларига бостириб кириш режаларини ишлаб чиқмоқда”, - деди у.
Айнан шу сабабдан КХШТ учун тожик-афғон чегараси стратегик аҳамиятга эга. Ташкилот Марказий Осиёда ўз чегараларини мустаҳкамлаши учун Тожикистон ҳудудида ҳарбий инфратузилма яратилмоқда, терроризмга қарши ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш усуллари такомиллаштирилмоқда.
Шунингдек, КХШТ доирасида Россия, Тожикистон ва бошқа давлатлар фуқароларини террорчилар сафига жалб қилинишини олдини олиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Нургалиевнинг сўзларига кўра, КХШТ доирасида террорчи деб тан олинган ташкилотларнинг ягона рўйхатини шакллантириш ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.