Манба: Россия ва Туркия авиапарвозларни тиклашга келишди

Авиапарвозлар коронавирус тарқалиши ҳолатлари 100 минг аҳолига 40та ҳолат қайд этилган давлатлар билангина қайта тикланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркия транспорт ва инфратузилмалар вазирлиги Москва ва Анқара 15 июлдан парвозларни тиклашга келишиб олгани ҳақида хабар берди, деб хабар қилмоқда Анадолу агентлиги.

Россия 13 та мамлакатга парвозларни қайта тиклашга тайёр: Ўзбекистон рўйхатда борми

Туркия Транспорт вазирлигидаги РИА Новости манбаси ушбу хабарни тасдиқлади, аммо ҳозирча аниқ сана маълум қилингани йўқ.

Сал олдин Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова 15 июлдан ҳукумат чет элга авиапарвозларга бўлган чекловларни босқичма-босқич бекор қилиши ҳақида хабар берган эди.

Авиапарвозлар коронавирус тарқалиши ҳолатлари 100 минг аҳолига 40та ҳолат қайд этилган давлатлар билан қайта тикланади.

Ушбу мамлакатларда беморланганлар сони ва COVID-19нинг ўртача бир суткалик кўпайиши миқдори 1%дан ошмаслиги лозим.