Ўзбекистон эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 200 млн $ қарз олади

Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 200 миллион доллар кредит олади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

13 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

ОТБ Ўзбекистонга 500 млн $ имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади

“ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.