ОТБ Ўзбекистонга 500 млн $ имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади

© Sputnik / Anton Denisov / Медиабанкка ўтишМужчина пересчитывает доллары США, фото из архива
Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маблағ пандемия даврида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлаши ҳамда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар Кенгаши бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида молиявий маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Ажратилган молиявий маблағ пандемия даврида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлаши ҳамда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пандемия туфайли ОТБдан 1 млрд долларгача маблағ сўради

Бу маблағлардан сунъий нафас олдириш аппаратлари, тест тизимлари, шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган аёлларга алоҳида ижтимоий пакетлар бериш учун ҳам фойдаланилади.

Ушбу молиявий ёрдам минтақавий техник ёрдам доирасида ОТБ томонидан Ўзбекистон ҳукуматига илгари тақдим этилган 1 555 900 доллар миқдоридаги грант маблағларига қўшимча кўмак ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни ажратиш тўғрисидаги келишувга ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда ОТБ президенти Масацугу Асакава ўртасида ўтказилган музокараларда эришилган эди.

Янгиликлар лентаси
0