ЖССТ: кўп давлатлар COVID га қарши курашда нотўғри йўлдан кетишмоқда

Халқаро ташкилот раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг яқин келажакда дунё нормал ҳаётга қайтмаслигига ишончи комил.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирус пандемиясига қарши курашда жуда кўп мамлакатлар “нотўғри йўлни” танлаганини маълум қилди.

Бироқ у гап қайси мамлакатлар ҳақида бораётганига ойдинлик киритмаган. ЖССТ раҳбари яқин келажакда дунё нормал ҳолатга қайтолмайди деб ҳисоблайди.

COVID-19ни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

“Агар миллий ҳукуматлар фуқароларга инфекцияга чалинишлар сонини камайтириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қандай стратегияга амал қилиш кераклигини аниқ тушунтирмасликни давом этса, агар аҳоли вирусга қарши курашнинг асосий қоидаларига (қўлларни ювиш, ниқоб тақиш) риоя қилмаса, бизни пандемия бўйича биттагина сценарий кутмоқда - вазият ёмонлашади”, - деди Гебрейесус.

Янада кўпроқ давлатлар ва минтақалар янги COVID-19 авж олишини қайд этиб, илгари бекор қилинган карантин чораларини қайта жорий этмоқда. Бироқ, ЖССТ раҳбари ҳамма ҳам навбатдаги ўзини ўзи яккалашга тайёр эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЖССТ бир сутка давомида 230 мингта коронавирус билан касалланиш ҳолатини қайд этди. Бу навбатдаги антирекорд саналади.