Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келганлар Sputnik нашрига Россияда ишлаш уларни қандай қилиб муваффақиятли қилгани ҳақида сўзлаб беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik, Данара Курманова. Россия ҳукумати COVID-19 пандемияси туфайли киритилган қатор чекловларни олиб ташлаганидан кейин иқтисодий фаоллик тиклана бошлади. Бу меҳнат мигрантларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказмаларининг ўсиши бошланди. Бу ҳақида Sputnik нашрига бир қатор тўлов операторлари маълум қилди.

COVID туфайли Марказий Осиёга пул ўтказмалари кескин камаяди - Жаҳон банки

“Юнистрим” компаниясининг маълумотларига кўра, май ойидан буён МДҲ мамлакатларида пул ўтказмалари бозори сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, Россиядан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2020 йил май-июнь ойларида март-апрел ойларига қараганда ҳар бир мамлакат учун қарийб 25 фоизга ошди, дейилади матбуот хизмати шарҳида.

“Золотая корона” хизмати ҳам май ойи охирида пул ўтказмалари бозори баҳор бошидаги қулашни деярли қоплаб бўлди.

“Март ойи натижалари бўйича пул ўтказмалари ҳажми 2019 йил мартига нисбатан ўн фоизга камайди, апрель ойида эса пасайиш 50 фоизга етди, - деб маълум қилишди компания матбуот хизматида. - Аммо ҳозирда май-июнь ойларидаги асосий кўрсаткичлар 2019 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига деярли тенг”.

“Золотая корона” ва “Юнистрим” пул ўтказмаларининг мутлақ миқдори тўғрисида маълумот беришдан бош тортишди. Бозорнинг бошқа иштирокчилари Sputnik сўровларига жавоб бермади.

Россия Марказий банки ҳозирча май ва июнь ойлари учун ўтказмалар бўйича статистик маълумотларни тайёрламаган, дея тушунтирди ташкилот матбуот хизмати. Аммо ўтказмалар ўсиши МДҲ давлатларининг тартибга солувчилари томонидан қайд этилмоқда.

Пандемия пул ўтказмаларини қанчага камайтиради?

Қирғизистон Миллий банкининг маълумотларига кўра, апрель ойида мамлакатга атиги 76,3 миллион доллар ўтказилган (бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кам), аммо май ойида ўтказмалар 165,3 миллионни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам пул ўтказмаларининг ўсишини ҳам қайд этди, май ойида халқаро пул ўтказмалари 485 миллион долларни ташкил этди. Апрел ойида бу сумма 235 миллион долларни ташкил этган эди.

Дастлаб Россия Марказий банки ҳисоботлари ҳам пасайишни кўрсатган. Марказий банк матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонга ўтказмалар миқдори 358,526 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2019 йил худди шу даврда мамлакатга 453,344 миллион доллар ўтказилган. Салбий статистикани Тожикистон ҳам кўрсатди: ўтган йилнинг биринчи чорагида 462,429 миллион доллар ўтказилган бўлса, бу йилги шу даврдаги кўрсаткич 359,050 миллион долларга тенг бўлди. Энг сезиларли пасайиш Ўзбекистонда кузатилди - ўтган йилнинг биринчи чорагида мамлакатга жўнатилган 1 216,162 миллион доллар ўрнига, 2020 йил шу даврида 759,206 миллион АҚШ доллари ўтказилди.

Барибир ишлашда давом этишди

Молиявий оқимларнинг тез тикланишига сабаблар бир нечта бўлиши мумкин. Биринчидан, пандемия сабабли барча меҳнат мигрантлари ҳам уйларига кетмаган. Баъзилар Россияда қолиб, ўз оилаларига пул жўнатишни давом эттириш учун ҳатто тўлиқсиз бандликда ишлашга ёки иш ҳақини камайтиришга ҳам рози бўлишди.

Шундай қилиб, Москвадаги Park Inn Izmailovo меҳмонхонаси хизматчиси Жумагул Ташпўлатова ўзини ўзи яккалаш режими пайтида Қирғизистонга кетмасдан ишлашни давом эттирди. Унинг сўзларига кўра, меҳмонхона ўз хоналарини коронавирус билан курашаётган шифокорларга тақдим этган.

 

Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди

 

“Мен ишдан бўшаб кетишимга бирон бир сабаб кўрмадим, гарчи биз хлор билан беш соатлаб ишлаган бўлсак ҳам, - дейди у. - Чегаралар дарҳол Москвага қайтиш қачон очилиши номаълум, мен қариндошларимга ёрдам беришим керак. Бунинг устига асосийси – ишлаш шартлари. Меҳмонхона бизнинг хавфсизлигимиз ҳақида ғамхўрлик қилдик. Бизнинг маҳсус кийимларимиз бўлган, ҳар уч соатда ниқоблар ва қўлқоплар алмаштирилди, антисептиклар доим шай эди”.

Баъзи мигрантлар эса иш миқдори туфайли ўзини ўзи яккалаш режимини сезмади ҳам, дейди меҳмонхона менежери Манзура Муҳиддинова. У тошкентлик. Шу ойлар давомида у ҳам оиласига пул жўнатиб турган.

“Кўп нарса раҳбариятга ҳам боғлиқ, - дейди у. - Агар мигрант яхши муносабатда бўлишаётганини ҳис қилса, миллати бўйича ажратишмаётганини ҳис қилса, у ўз ишига маҳкам туради, кетиб қолмайди. Масалан, мен ҳам хизматчи сифатида бошлаганман, раҳбар бўлдим. Албатта, мен ҳаво қатнови тўхтаганлиги сабабли биринчи навбатда меҳмонхоналар зарар кўриши ва улар бизнинг маошимизни қисқартириши мумкинлигига тайёр эдим, аммо мен барибир қолишни хоҳладим”.

 

Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди

 

Қурувчилар Zoom га ўтиб кетишди

Яна бир сабаб шундаки, марказий осиёликлар сўнгги 20 йил ичида ўзгарган. Улар Россияда ҳаётга кўникиб қолган ва кетиш ўрнига пул топишнинг янги усулларини излай бошладилар, дейди муҳожирлар билан ишлаш бўйича эксперт Фароғат Жўраева.

"Мен ўзим ҳам мигрантман, - дейди у. - Мен Тожикистонда, кейин Қирғизистонда яшадим. 2003 йилда Москвага кўчиб ўтдим. Ватанимда мутахассислигим бўйича ишладим, немис тилидан дарс бердим, бу ерда биринчи йилларда сотувчи бўлиб ишлашимга тўғри келди. Ҳакамлик судлари ва микрокредит ташкилотларига таржимон сифатида жойлашишимга вақт кетди”.

Икки йил олдин Фароғат ўз бизнесини очди.

 

Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди

 

"Менинг эрим қурувчи ва уни бир неча бор алдашган, - дейди у. - Шартномаларни имзолаб беришмаган, пул тўлашмаган, биз эса ҳеч нарсани исботлай олмадик, мен бундан жуда хафа бўлдим! Аммо мигрантлар ўз хатоларидан сабоқ олишади. Натижада мен ўз қурилиш компаниямга асос солдим ва биз ҳақимизда яхшигаплар ёзишади”.

Россияда ишлаган йиллари давомида Фароғат ва унинг бутун оиласининг ҳаёт даражаси анча яхшиланди. Ўғли иқтисодчи бўлди ва энди қаҳвахона очмоқчи.

Мигрантларнинг болалари бу умуман бошқа авлод деб ҳисоблайди Фароғат. Уларнинг талаблари ва орзулари умуман бошқача. Улар ҳатто инқирозда ҳам жиноий йўлга бормайдилар, чунки улар ўз мутахассисликлари бўйича қандай пул ишлашни билишади.

“Масалан, бизнинг қурилиш гуруҳимиз чекловлар пайтида Zoom га ўтди, - дейди Жўраева. - Биз онлайн-маслаҳатларни бердик. Баъзи мижозлар мустақил равишда таъмирлашни хоҳлади, баъзилари эса сантехника билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди, аммо мутахассисни ўзини ўзи яккалаш туфайли чақириб бўлмайди. Бир аёл эса бизнинг маслаҳатлар ёрдамида девор қоғозини ўзи, чокларини келтириб ёпиштириб чиқди – буни ҳар ким ҳам уддалай олмайди”.

Олий маълумотли мигрантлар

Мигрантлар ҳақида гап кетганда, малакали мутахассисларни унутмаслик керак, дейди қирғизистонлик мобил иловалар ишлаб чиқарувчиси Фарҳод Шагидов.

“Мен Санкт-Петербургда яшайман ва ростини айтсам, баъзида кўпчилик Марказий Осиёдан келган мигрантларни фақат тозаловчи, такси ҳайдовчиси ва ёрдамчи ишчилар деб ҳисобласа ҳафа бўлиб кетаман, - дейди у. - Мен мигрант эканлигимни ва Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистонда оммавий бўлган илова яратганимни айтганимда, баъзилари гангиб қолишади”.

Фарҳод Шагидов сингари муҳожирлар ҳам иқтисодиётга ўз ҳиссаларини қўшмоқда, гарчи пандемия авжи пайтида уларга ҳам осон бўлмади.

“Ҳар қандай илованинг даромадли бўлишига сабаб бўлган реклама берувчилар ҳам камайиб кетган, - дейди Фарҳод. - Аммо вазият яхшиланмоқда, май ойидан вазият 20 фоизга яхшиланаётганини кузатяпман”.

 

Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди

 

Шагидовнинг фикрига кўра, давлат томонидан кўрилаётган чоралар ҳам мигрантларга ёрдам берди.

“Масалан, менинг рўйхатдан ўтишим автоматик равишда узайтирилди ва бу менинг ҳаётимни шубҳасиз енгиллаштирди”, - дейди у.

Вазиятга, шунингдек, кўплаб мигрантлар бир-бирларига ёрдам беришни бошлаганлари ҳам таъсир кўрсатди.

“Биз ватандошларни ҳам молиявий томондан, ҳам совғалар билан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик, - деди Фарҳод. - Карантин пайтида мен келажакда ишчилар талаб этиладиган автомобил сайтини яратишни бошладим”.

Шу қаторда, чегаралар ёпилиши сабабли Россияда қолган олий маълумотли чет элликлар мажбурий мигрантларга айланишди. Дастурий таъминот бўйича муҳандис Музаффар Расулов Москвага Тожикистондан конференцияга келган.

“Мен техник коллежда дарс берганман ва бу ерда иш қидириш истагим йўқ эди, - дейди у. - Аммо мен учиб кета олмадим ва бор йўғи бир ойга молиявий заҳирам бор эди ҳолос. Мен резюмени йирик компанияларга юборишга мажбур бўлдим”.

Ҳозирда Расулов масофадан туриб ишламоқда ва келажакда Россияда қолиш истагида.

 

Сабр таги - сариқ олтин: мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари кескин кўтарилди