Пул ўтказмалари камайиши биринчи навбатда Европа ва Марказий Осиё ҳудудида кутилдмоқда - 27%, ундан сўнг Африкада жанубида - 23%, Жанубий Осиёда - 22%, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Лотин Америкасида - 19% ва Тинч океани ҳудудида - 13%.
Ушбу камайиш биринчи навбатда меҳнат мигрантлари даромадлари камайиши ва уларнинг иш ўринларини йўқотишлари билан боғлиқ, чунки қабул қилиувчи мамлакатларда иш берувчилар биринчи навбатда меҳнат мигрантларидан иборат ходимларни қисқартиради.
Пул ўтказмалари – ривожланаётган мамлакатлар учун жуда муҳим даромад манбаидир. COVID-19 туфайли содир бўлаётган бугунги иқтисодий рецессия мигрантларнинг уйларига пул ўтказиш имкониятини чеклайди ва ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг тикланишини кечиктиради, - деди Жаҳон банки гуруҳи президенти Дэвид Малпасс.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда халқаро пул ўтказмалари миқдори рекорд натижа қайд этган эди. Шунингдек ўтган йилда ўртача даромад миқдори кам бўлган мамлакатларга халқаро пул ўтказмалари миқдори биринчи марта тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан ҳам ошиб кетган эди.