Рекорд ортидан рекорд: тун давомида 281 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Янги касалланганларнинг 200 дан зиёди Тошкент шаҳрида аниқланди. Шундан 151 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 281 кишида коронавирус тасдиқланди.

“2020 йил 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 (+281) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

COVID-19ни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

Янги касалланганларнинг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирга қадар 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 5778 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони 64 нафарга етган.