Амур вилоятида ишчилар маошидан 14 миллион ушлаб қолингани аниқланди

Амур вилояти прокуратураси 13 май куни бўлиб ўтган тартибсизликларни текшириш давомида иш берувчи томонидан ишчилар маошидан катта матбағ ушлаб қолинганини аниқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Амур газни қайта ишлаш заводи қурилишида содир бўлган тартибсизликлар юзасидан прокуратура текширувлари давом этмоқда. Корхонаги вилоят прокурори Руслан Медведев етиб келган ва ишчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатини ўрганмоқда, деб хабар қилмоқда Вилоят прокуратураси. 

Текширув натижасида аниқланишига кўра, Газни қайта ишлаш заводининг пудратчиси бўлган ва ишчиларни ёллаган "Ренейсанс Хэви Индастрис" МЧЖ томонидан бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланган: 

  • Хусусан, корхона бир томонлама тартибда 2 ойлик патент тўловларини тўлаш мақсадида ишчилар маошидан жами 14,4 миллион рубл ушлаб қолган. 
  • Иккинчидан, "Ренейсанс Хэви Индастрис" таклиф қилинган хорижий ишчилар учун моддий ва маиший шароит яратмагани ва Россияда бўлиш тартиб-қоидалари бузилишга йўл қўйган. 
  • Ундан ташқари, Свободненск шаҳар прокуратураси қурилиш объектида иштирок этаётган пудратчи ташкилотлар раҳбарларига нисбатан меҳнат ва миграция қонунларини бузишда айблов билан чиқди.

Шунингдек, оммавий тартибсизликларда иштирок этган ишчиларга нисбатан Россия ЖКнинг "Безорилик" ва "Оммавий тартибсизликларда иштирок этиш" бандларига мувофиқ жиноят ишлари ҳам прокуратура назорати остига олинган.

Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартибсизликлар уюштиришди

Эслатиб ўтамиз, Амур вилоятидаги Газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаётган меҳнат мигрантлари 13 май куни оммавий тартибсизликлар уюштиришган эди. Хусусан улар иш берувчининг бир неча автомобилларини ағдариб ташлаган ва офисларини вайрон қилгани ҳақида видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. 

Бугун Россиядаги Ўзбекистон бош консули вазиятни ўрганиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида воқеа жойига етиб борганини хабар қилган эдик.