Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартибсизликлар уюштиришди

CC0 / pxhere.com / Строительные каски
Строительные каски - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иш ҳақи тўланмаслиги юзасидан келиб чиққан можарода 300 га яқин Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантлари иштирок этишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўрта Осиёлик ишчилар иш берувчи билан молиявий келишмовчиликлар туфайли Россиядаги газни қайта ишлаш заводида тартибсизликлар уюштирди, деб хабар беради Россия Тергов Қўмитаси Амур вилояти Тергов бошқармаси.

“13 июл куни Амур вилоятининг Свободненский туманида жойлашган Амур газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида мигрантлар - пудратчи ташкилот ишчилари ва унинг раҳбарияти ўртасида меҳнат фаолияти учун патентни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби масаласида келишмовчиликлар туфайли кейинчалик тартибсизликларга айланган можаро келиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига Алоҳида муҳим ишлар тергови бўлими терговчилари ва тергов бошқармасининг терговчи-криминалистлари юборилди. Ҳозирда вазият ички ишлар идоралари назорати остида, қурилиш майдончаси ўраб олинган.

Строительство Амурского газоперерабатывающего завода - Sputnik Ўзбекистон
Элчихона Амур вилоятида юз берган ҳодисани назорат остига олди

“Амур газни қайта ишлаш заводи объектларини қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўланмаганлиги ҳолатлари бўйича дастлабки тергов текшируви ташкил қилинди. Текширув мобайнида бухгалтерия ҳужжатлари қарздорлик мавжудлиги ҳолати бўйича текширилиб, процессуал қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Тергов бошқармаси.

ОАВ маълумотларига кўра, пудратчининг 300 га яқин ходимлари можаро иштирокчилари бўлан. Ушбу ҳолат бўйича РФ Тергов қўмитасининг Амур вилоятидаги тергов идоралари Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмида (тартибсизликларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятлар аломатлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назорат остига олинган. Бош консули вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.  

Янгиликлар лентаси
0