Ўзбекистон ҳукумати пандемия оқибатларини юмшатишга қанча маблағ сарфлади

Март ойидан буён Ўзбекистонда пандемия оқибатларини аҳолининг яшаш ва тарзи ва иқтисодиёт тармоқлари даражасида юмшатишга қаратилган 14 та фармон ва қарорлар қабул қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аҳоли, иқтисодиёт жабҳалари ва тадбиркорлик субъектларини коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлаш чоралари қийматини баҳолади.

"Коронавирус пандемияси даврида 2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир кўрилган чораларнинг умумий қиймати 62 593 млрд сўм дея баҳоланмоқда", - дейилган хабарда.

Шундан:

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси харажатлари — 5 293 млрд сўм;
  • Cолиқ ва божхона имтиёзлари – 1 636 млрд сўм;
  • Cолиқлар кечиктирилиши ва жарималарнинг вақтинча тўхтатилиши – 2 510 млрд сўм;
  • Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари – 48 215 млрд сўм;
  • Қурилиш ва тараққиёт жамғармаси – 3 306 млрд сўм;
  • Иқтисодиётнинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш чоралари – 1 632 млрд сўм.

Шунингдек, Ўзбекистонда аҳоли бандлигини рағбатлантириш, иш ўринларини ва ишчилар даромадини сақлаш қолиш мақсадида инқирозга қарши комплекс чоралар қабул қилинган.

Инқирозга қарши жамғарма ҳисобидан 230 минг ишсиз кишилар жамоат ишларига жалб қилиниб, вақтинча бандлиги таъминланган. Томорқа хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги коорперативларини ташкил этиш учун субсидия ажратилиши ҳисобига 33 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар бандлиги таъминланган. Аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга ажратилган субсидиялар ҳисобига 3 минг банд бўлмаган аҳоли ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3 млрд доллар жалб қилади

20 минг ишсиз аҳоли ишсизлик нафақасини олган. 374 минг фуқаронинг уч ойлик бандлиги ва доимий даромади таъминланган. 27 минг банд бўлмаган аҳолига 10 млрд сўм нафақа тўланган.

Жорий йилнинг март ойидан июнь ойига қадар Ўзбекистонда пандемия оқибатларини аҳолининг яшаш ва тарзи ва иқтисодиёт тармоқлари даражасида юмшатишга қаратилган 14 та фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Натижада 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва 8 млндан зиёд фуқаролар 30 трлн сўмга яқин имтиёз ва преференцияяларга эга бўлган.

Махсус сўровномалар натижасида 583 минг кам таъминланган оилаларга, хусусан, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 307 млрд сўмдан зиёд маблағ берилган.