Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

Улар уйда кузатувга қолдирилган беморлар рўйхатини туман/шаҳар, вилоят ССБ раҳбарларига тиббий кузатув ва даволаш учун, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимларига карантинни ташкил этиш учун тақдим этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19 нинг аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошида тез тиббий ёрдам машинаси билан мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Уларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • ТТБ томонидан тақдим этилган ПЗР натижалари асосида шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган, санитария-эпдемиология қоидаларига риоя қилинган ҳолда беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, COVID-19 аломатсиз шаклини аниқлайди.
  • COVID-19 аломатсиз тури билан касалланиб, уйда кузатувга қолдирилган беморлар рўйхатини туман/шаҳар, вилоят ССБ раҳбарларига тиббий кузатув ва даволаш учун, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимларига карантинни ташкил этиш учун тақдим этади.
  • Касаллик белгилари аниқланганида белгиланган тартибда БТСЁМ билан биргаликда зудлик билан шифохонага ётқизиш чораларини кўради.
  • Тиббий кўрик хулосаларини беморнинг амбулатор картасида расмийлаштирилади.

ССВ COVID-19 нинг аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма билан чиққан.

COVID-19: Беморларни уй шароитида даволаш тартиби белгиланди

1. Уйдан чиқмаслик;

2. Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

3. Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

4. Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

5. Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

6. Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

7. Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

8. COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш.