COVID-19: Беморларни уй шароитида даволаш тартиби белгиланди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавируснинг аломатсиз шакли билан касалланганларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. COVID-19 нинг аломатсиз шакли билан касалланганларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби белгиланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган.

Буйруққа кўра, қуйидагилар тасдиқланган:

  • COVID-19 касаллигининг аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби;
  • COVID-19 касаллигининг аломатсиз шакли билан касалланган беморларни уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудларга бириктирилган ходимлар рўйхати;
  • Маъмурий ҳудудлардан COVID-19’нинг аломатсиз шакли билан касалланганларнинг 10 кунлик тиббий кузатуви мониторинги ҳисобот шакли;
  • Коронавирус аниқланган беморлар тўғрисидаги маълумот шакли.

Вазир буйруғига асосан, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳамда ҳудудларнинг вақтинчалик карантинга мослаштирилган мажмуаларида COVID-19’нинг аломатсиз шакли билан касалланган, ушбу ҳудуд рўйхатида турмайдиган фуқаролар яшаш манзилига юборилмасдан, COVID-19 ни даволашга мослаштирилган муассасаларда 10 кун давомида кузатуви ва даволаниши ташкил этилади.

Медицинский работник подключает пациента к аппарату ИВЛ в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией на базе Тверской областной клинической больницы. - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус беморлари уч тоифага ажратилди: кимлар қаерда даволанади

COVID-19 нинг аломатсиз шакли билан касалланган фуқаролар ўз хоҳишига кўра стационар шароитда даволанади.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқлари ва ҳудудий СЭОМ раҳбарларига қуйидаги вазифалар юклатилган:

- 2020 йил 5 июль кунидан бошлаб COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган беморларни белгилаб берилган схема асосида туман/шаҳарларда ташкил этилган мобил гуруҳ (СЭОМ вакили, инфекционист, УАШ) томонидан саралаш ва уйда даволаш учун етарли шароит бор деб ҳисобланган фуқароларни белгиланган тартиб асосида бирламчи тиббий-санитария тизими муассасалари назоратида 10 кун давомида уй шароитида тиббий кузатуви ва даволанишини йўлга қўйиш;

- яшаш шароити санитария-эпедимологик талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, яккалаш имконияти бўлмаганида, беморларни COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган муассасаларга жойлаштириш;

НИИ детской онкологии и гематологии РОНЦ имени Н. Н. Блохина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус аломатлари енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанади

- ҳудудий маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда уй шароитида тиббий кузатувга олинган беморларни карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ишларни олиб бориш ва қатъий назорат ўрнатиш;

- 2 кун муддатда COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган беморларни уйда даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартибини ҳар бир бирламчи тиббий санитария бўғини муассасалари (ҚВП, ҚОП, ОП, КТМП), тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда СЭОМ ходимларига етказиб, моҳиятини ҳар томонлама тушунтириш мақсадида онлайн ўқув семинарлари ташкил этиш;

COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланганларнинг кунлик ҳисоботларини алоҳида олиб бориш ва тақдим этиш.

Янгиликлар лентаси
0