"Бу одамлар соғлиғи устида бизнес": Бош консул РФ ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида

Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов Самара ва Оренбург вилоятларида чегара яқинидаги вазият ҳақда  ҳикоя қилиб берди ҳамда айни дамда Россияда бўлиб турган фуқароларга маслаҳат берди.
Sputnik

- Чегарада айни дамда вазият қандай? У ерда қанча фуқаролар тўпланиб қолган, улардан қанчаси Ўзбекистон фуқаролари?

- Биз расмий каналлар орқали айни дамда Россияда бўлиб турган фуқароларимизни ижтимой тармоқларда тарқатилаётган Россия-Қозоғистон чегараси очилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар, шунингдек айрим фуқаролар томонидан ўз манфаати йўлида мессенжерларда тарқатилаётган чегарагача трансфер хизматлари ҳақидаги эълонлар тўғрисида кўп марталаб огоҳлантирганмиз.

Уч минг етти юздан ортиқ фуқаро қозоқ-ўзбек чегарасини кесиб ўтди

Лекин барча огоҳлартиришларга қарамасдан, охирги ҳафталар давомида Оренбург вилоятининг "Маштаково" чегара-назорат пунктида ва Самара вилоятининг Большая Черниговка тумани ҳудудида 2 мингдан ортиқ фуқароларимиз тўпланиб қолишган. Уларнинг барчаси  ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва ватанига қайтиш учун Қозоғистон ҳудуди орқали транзит коридори очишни талаб қилишмоқда.

Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида биз Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Қозон шаҳридаги бош консул Фариддин Насриев билан биргаликда 5 кундан бери шу ердамиз. Ушбу давр ичида Россия президентининг Волгабўйи федерал округидаги вакили Олег Машковцев, Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров ва бошқа расмий кишилар билан музокаралар ўтказдик.

Ундан ташқари Самара ва Оренбург вилоятларида фуқароларимиз тўпланиб қолган жойларда ҳам учрашувлар ўтказдик, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдик.

Ватандошларимиз бизга ижтимоий тармоқларда тарқатилган чегаралар очилганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарларни ва ушбу хабарларга бириктирилган "график"ларни, шунингдек таксичилар тарқатган sms-эълонларни кўрсатишди.

"Бу одамлар соғлиғи устида бизнес": Бош консул РФ ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида
Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

Афсуски ушбу фуқароларимиз ТИВ ва элчихонанинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилган хабарларга эмас, мана шундай ёлғон хабарларга ишониб фирибгарлар тузоғига тушган.

Шунингдек, биз май ойида биринчи бор чегарада одамлар тўпланиб қолганидан кўзга кўриниб қолган такси ҳайдовчичилари яна ўз фаолиятини давом эттираётганининг гувоҳи бўлдик. Виждонсиз "ташувчилар" одамлар соғлиғини хавф остига қўйиб, уларни вазият қурбонига айлантириб, чегарагача олиб бориб қўйишни ўзига хос "бизнес"га айлантириб олган.

- Ҳозир Қозоғистонда COVID-19 эпидемияси оғир кечмоқда. ТИВ фуқароларни чегарадан олиб ўтишнинг имкони йўқ деб ёзган эди. Қўшни республика билан бирор келишувга эришилдими?

− Ҳақиқатдан ҳам, 5 июлдан бошлаб Қозоғистонда эпидемиологик вазият мураккаблашуви туфайли кескин карантин чоралари киритилган. Республикада, хусусан ҳудудлараро автобус ҳаракати ва поездлар қатнови бутунлай тўхтатилган. Ҳукумат хабарига кўра, ушбу чекловлар 14 кун давомида сақланиб қолади. Буларнинг барчаси, албатта, фуқароларимизни Қозоғистон ҳудуди орқали қайтаришда маълум ташкилий қийинчиликлар туғдиради ва вақт талаб қилади. Қозоғистон ҳукумати билан музокаралар барча даражаларда олиб борилмоқда. Уларнинг натижалари ҳақида биз алоҳида хабар қиламиз.

Ушбу вазиятдан фойдаланиб Қозоғистон томонига май ва июн ойларида черагада тўпланиб қолган бир ярим мингдан ортиқ фуқароларимиз учун ажратилган транзит коридори учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

- Маҳаллий ҳукуматлар томонидан фуқароларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисида тклифлар борми? Ушбу таклифларга мигрантлар қандай муносабат билдиришмоқда.

− Биз Россия томонига ва маҳаллий ҳокимиятларга фуқароларимизга кўрастилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирмоқчимиз. Вилоят ва туман маъмуриятлари томонидан ватандошларимизни вақтинчалик жойлаштириш учун чодирли лагерлар ташкил қилинган. Айрим фуқароларимиз ҳар доим ҳам йўл четидан кўра керакли шароитлар яратилган ушбу лагерларга ўтишни ҳар доим ҳам хоҳламайди, лекин бу бошқа масала.

Рус-қозоқ чегарасида яна ўзбекистонлик мигрантлар тўпланди: ҳозир нималар бўлмоқда

Самара ва Оренбург вилоятлари ҳукуматлари биз билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларга чегаралар очилгунча ишлаб туриш учун муносиб тўлови, яшаш  жойи ва овқати билан таъминланган бир неча минг вакансиялар таклиф қилишди.

Ундан ташқари фуқаролар билан маҳаллий меҳнат вазирликлар, Халқаро мигрантлар ҳуқуқий ташкилотлари вакиллари ишламоқда.  Иш берувчиларнинг ўзлари ҳам вакансиялар таклиф қилмоқда, лекин ушбу имкониятлардан фақатгина саноқли кишилар фойдаланишди, аксарият фуқаролар тўпланган жойларда кутишда давом этмоқда.

- Фуқаролар соғлиғи мониторинг қилинмлоқдами? Лагерда COVID-19 авж олмаслиги учун улар тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилмоқдами?

— Россиялик шифокорлар жалб қилинган. Улар вақти-вақти билан фуқароларни кўрикдан ўтказмоқда, тушунтириш ва маслаҳат бермоқдалар. Касаллик хавфи кўпроқ таҳдид солаётган ҳомиладор ва ёш болали аёллар, касаллар ва кекса ёшли фуқароларга алоҳида эътибор берилмоқда.

− Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси маблағсиз қолган фуқароларга ватанига қайтиш учун қандай тавсиялар бериши мумкин? Улар қонун бузмаслик ва ўз соғлиқларини хавф остига қўймасликлари учун қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

− 5 июлдан бошлаб Қозоғистонда ва 10 июлдан Ўзбекистонда COVID-19га қарши кураш доирасида қаттиқ карантин чоралари киритилган. Ўзбекистон ва Россияга амалга оширилаётган чартер парвозлари сони камайтирилган. Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашган. Олдин жорий этилган чеклов чоралари бекор қилинмоқда, саноат корхоналари, савдо объектлари ва бошқа ташкилотлар ишга тушмоқда, демак янги иш ўринлари ҳам пайдо бўлмоқда.

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

Мураккаб шароитда фуқароларимиз ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда шубҳали манбаалардан тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонмасдан, Россия-Қозоғистон давлат чегарасига боришга шошилмасдан, хотиржамликни сақласа - мақсадга мувофиқ бўлади.  Россияда вазият кун сайин яхзшиланиб, ватандошларимиз ишга жойлашиши учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Ушбу жараёнга Россиянинг турли ҳудудларидаги бош консулларимиз ҳам, Ташқи меҳнат миграцияси ваколатхоналари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр. Ким уйга қайтишга қатъий қарор қилган бўлса, онлайн рўйхатга ёзилиб ўз навбатини кутиб туриши керак.

Биз ҳозирги шароитларда ўзбекистонликлар Россияда қандай қийинчиликларга дуч келаётганидан хабардормиз. 14 майдан бошлаб "Меҳр" акцияси ишга тушган. Ушбу тадбир доирасида айни дамда 35 миллион рублдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ёрдам имконияти чекланган фуқаролар, қарамоғида 2 ёшгача болалари бўлган ёки  7 ойдан катта ҳомиласи бўлган аёллар,   COVID-19га чалинган ватандошлар ва талабаларга кўрсатилмоқда. Ёрдамга энг муҳтож кишиларга Россиянинг турли шаҳарларида хостелда туриш учун шароитлар яратилган.

ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди

Коронавирус пандемияси - бу бутун дунёга келган офатдир. Лекин ушбу мураккаб шароитда алоҳида кишилар фуқароларнинг соддалигидан фойдаланиб, ўз ватандошларини алдаш йўли билан пул ишлаб топмоқда. Бу биринчи навбатда ёлғон хабарлар тарқатиб, чегарагача трансфер ташкил қилганларга таалуқли. Улар жазо муқаррар эканлигини билишлари керак. Ўзбекистон Жиноят кодексида таалуқли модда бор.

Хусусан, ОАВ ва Интернетда ёлғон хабарлар тарқатгани учун БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (4,6 - 9,2 тыс. $) ёки 360 соат жамоат ишлари белгиланган. Шунигдек алоҳида ҳолларда 2 йилдан 3 йилгача мажбурий меҳнат ёки озодликни чеклаш билан ҳам жазоланиши мумкин.

Россия қонунчилигида ҳам оғироқибатларга олиб келган ёлғон хабарлар тарқатгани учун 300 мингдан 2 миллион рублгача жаримага тортиш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.