ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури бугун афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини Ўзбекистонда таҳсил олиш учун таълим грантлари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббусни амалга ошира бошладилар.
Хусусан, режага кўра, Афғонистондан келган 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқийди ва битиради.
Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.
"Аёллар ўз миллий иқтисодиётиётлари ўсишига асосий ҳисса қўшувчилардир. Шунга қарамай, улар таълим олиш, муносиб меҳнат ва тенг маош олиш имкониятига эга бўлиш йўлида кўпинча ижтимоий тўсиқларга дуч келишади. Малакалари ортиши билан аёллар хусусий ёки давлат секторида юқори даражадаги иш жойларига эга бўлишлари кутилмоқда, бу уларга ўз мамлакатлари ривожига самарали ҳисса қўшишга имкон беради" - дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипраис.
Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломовга кўра, Ўзбекистон қўшни дўст Афғонистон заминида тинчликни қўллаб-қувватлайди ва ушбу жараённи Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланишга эришиш учун муҳим шарт деб билади.
Ихтисослашган таълим олишдан олдин талабалар тил курсларини ўташлари керак бўлади.