"С5+1"нинг ҳамкорликни ривожлантириш дастури эълон қилинди

30 июн куни бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар "C5 + 1" форматидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар дастурини келишиб олдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ - "С5+1" форматида ўтказилган учрашув қўшма баёноти оммага эълон қилинди.

Босим нуқталари: АҚШ янги Марказий Осиё стратегиясида нима яширинган?

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 июн куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ва Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари "C5+1" форматида учрашув ўтказган эдилар.

Учрашув иштирокчилари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар дастурини келишиб олдилар.

Унга кўра:

- иштирокчилар савдо ва инвестиция битими (TIFA) бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишдилар. Шунингдек, "C5+1" иқтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳининг йиғилишлари учун имкониятлар яратиш ва уларда Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Экспорт-импорт банки ва АҚШ савдо вазирлигининг халқаро савдо департаменти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Марказий Осиё давлатлари АҚШ билан ҳалол ишлаб бўлмаслигини тушунмаяпти - Клинцевич

Иқтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳ аёлларнинг иқтисодиётда иштирок этишлари учун имкониятларни яхшилашга ва "C5+1" иқтисодий тикланиш ва фаровонлик иштирокчилари сифатида аёлларни қўллаб-қувватлайдиган соҳаларни аниқлайди.

- Иқтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳ Афғонистоннинг транзит салоҳиятини ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятларини, шу жумладан Афғонистон билан халқаро молиявий институтлар томонидан кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқади. Иқтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳ соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги; туризм; транспорт; ахборот технологиялари; молиявий шаффофлик ва барқарорликни ошириш каби соҳаларни ҳам муҳокама қилади.

- Иккинчидан, энергия ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида иштирокчилар "C5+1" формати доирасида ишчи гуруҳ экспертларининг учрашуви учун қайта тикланадиган энергия технологияларини интеграциялашуви ва хусусий сектор инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантириш, шунингдек, ҳаво ва сув сифати соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун имкониятлар яратишга келишиб олдилар.

АҚШ Марказий Осиё давлатлари мустақиллигига ўз ҳиссасини қўшмоқчи

Шунингдек, ишчи гуруҳ инновациялар ва янги технологияларни қўллаш орқали Марказий Осиёнинг экологик жиҳатдан ноқулай зоналарида, шу жумладан Орол денгизи ҳавзасидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш масалаларини ҳам муҳокама қилади.

Ишчи гуруҳ атроф-муҳит муаммоларига мослашиш бўйича миллий режаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бошқа минтақавий энергетика лойиҳалари, қайта тикланадиган энергия манбалар, энергия тежаш ва энергетика секторининг барча даражаларида аёлларнинг интеграциясини масалаларни муҳокама қилади.

- Учинчидан, иштирокчилар "C5 + 1" ишчи гуруҳи доирасида товарларнинг эркин айланишини, одам савдоси ва ноқонуний товарларнинг олдини олиш, ядровий ва радиологик хавфсизликни олдини олиш ҳамда хавфсиз ва самарали чегараларни таъминлаш чораларини муҳокама қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар. Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи аёллар хавфсизлигини ошириш, тинчликни сақлаш, можароларнинг олдини олиш ва уларга жавоб бериш, терроризм ва зўравон экстремизмга қарши курашда иштирок этишга интилади.

Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи, шунингдек, зўравон экстремизмга қарши кураш, террористик тармоқлар орқали онлайн-рекрутинг (ёллаш)га қарши курашиш, шу жумладан Марказий Осиё давлатларига халқаро мажбуриятларни бажаришга имкон бериш мақсадида терроризмга қарши қўшма ва минтақавий тренинглар ўтказиш масалаларини ҳам муҳокама қилади.