Ўзбекистонда коронавирус: 10 июль асосий хабарлари

Бугуннинг ўзида 253 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 7 335 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Пандемия вақтидаги инсонпарварлик

Бир сутка давомида 410 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 253 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 7 335 нафарга етди.

Айни пайтда 4 469 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 42 нафар бемор оғир аҳволда, 10 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолати

Сурхондарёда 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Термиз шаҳрида яшовчи Р.А. 3 июль куни ўзини ёмон ҳис қилган, нафас йўлларида яллиғланиш бўлган. 4 июлда “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва шифохонага ётқизилган.

БССТ коронавирус заифлашгани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Унга "COVID-19" инфекциясига гумон, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, икки томонлама пневмония, ўткир юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 53 киши пандемия қурбони бўлди.

Маҳаллий авиа ва поезд қатнови

13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади. Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ хорижий давлатлардаги фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.     

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади. Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказиш темирйўл ва автобус ташувлари орқали амалга оширилади.

Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

Ватанга қайтганлар

8-9 июл кунлари “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқаролар ўтказилди.

Ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

Қайтиб келган фуқаролар 14 кунлик карантинда бўлади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 12,4 миллиондан ошди, 558 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,1 млн), Бразилияда (1,8 млн), Ҳиндистонда (793 минг).