Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

© Пресс-служба МинздраваВ Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань
В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ хорижий давлатлардаги фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.     

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. 13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади.

Карантинный центр в Наманганской области - Sputnik Ўзбекистон
ССВ карантин чоралари нега кучайтирилганини тушунтирди

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ хорижий давлатлардаги фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.     

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади. Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказиш темирйўл ва автобус ташувлари орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

 - ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

 - фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

 - фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.


Янгиликлар лентаси
0