Оёғи жуда узун бўлган мўғул аёл интернет юлдузига айланди – фото

Узун оёқли мўғулистонлик аёл интернет фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди. У дунёдаги энг узун оёқли аёллардан бири ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Узун оёқли мўғулистонлик аёл интернет фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 29 ёшли Рентсенхорлоо Рен Бад Мўғулистонда туғилган, айни вақтда Чикагода истиқомат қилади.

Нашр ёзишича, у дунёдаги энг учун оёқли аёллар бири ҳисобланади. Унинг бўйи – 206 сантимерт, оёғи эса 134 сантиметр 11 миллиметрни ташкил қилади.

“Мен эшик оралиқларини жуда ёмон кўраман, улар мен учун жуда паст. Мен доим уларга бошимни уриб юраман. Шопинг эса – бу алоҳида масала. Айниқса, пойабзалнинг 46 размерини топиш жуда қийин”, - дейди аёл.

Чиройли оёқлар аёлга иш топишга ёрдам берди. Яқинда у бўйи баланд бўлган аёллар учун легинс ишлаб чиқарадиган бренд билан ҳамкорлик қилишни бошлади.