ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Узун оёқли мўғулистонлик аёл интернет фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 29 ёшли Рентсенхорлоо Рен Бад Мўғулистонда туғилган, айни вақтда Чикагода истиқомат қилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Нашр ёзишича, у дунёдаги энг учун оёқли аёллар бири ҳисобланади. Унинг бўйи – 206 сантимерт, оёғи эса 134 сантиметр 11 миллиметрни ташкил қилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Таъкидланишича, қизнинг ота-онаси ҳам баланд бўйли: отаси – 208 сантиметр, онаси – 185 сантиметр.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
“Мен эшик оралиқларини жуда ёмон кўраман, улар мен учун жуда паст. Мен доим уларга бошимни уриб юраман. Шопинг эса – бу алоҳида масала. Айниқса, пойабзалнинг 46 размерини топиш жуда қийин”, - дейди аёл.
Чиройли оёқлар аёлга иш топишга ёрдам берди. Яқинда у бўйи баланд бўлган аёллар учун легинс ишлаб чиқарадиган бренд билан ҳамкорлик қилишни бошлади.