Олигарх Газанфар ўлими Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларига қандай таъсир қилади

Россиялик шарқшунос, сиёсатшунос, тарих фанлари доктори, профессор Алексей Малашенко афғонистонлик олигарх Юсуф Газанфар ўлимининг эҳтимолий оқибатлари ҳақида фикр билдирди
Sputnik

Шу кунларда дунё ОАВларида Афғонистон президентининг бош маслаҳатчиси ва йирик афғон бизнесмени Муҳаммад Юсуф Газанфар коронавирус туфайли вафот этгани ҳақида хабар берилди.

Афғонистоннинг Марказий Осиё билан яқинлашуви эҳтимоли кам - Куртов

Ушбу факт қандай оқибатларни келтириб чиқаради, Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатлари қандай ривожланади деган саволга россиялик шарқшунос, сиёсатшунос, тарихий фанлар доктори, профессор Алексей Малашенко жавоб берди.

"Ушбу воқеа (Газанфар ўлими - таҳр.) қобул элитасидаги аҳволга қандайдир таъсир ўтказа олиши мумкин, деб ўйламайман. Газанфар - бу Ғанини у ёки бу тарзда молиялаштириб келган одам. Кимдир бу рақамларни 90%га тенг, дея келтиради. Бу 90% деб билмасамда, аммо у Ғанини молиялаштиргани - бу шубҳасиз", - деди эксперт Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюси давомида.

Малашенконинг фикрича, Газанфар ўлими Афғонистондаги ҳолатга глобал маънода таъсир ўтказа олмайди.

"Буларнинг барчаси Афғонистон жамиятининг турли қатламлари вакиллари меъдасига тегди. Анави толиблар, уларга қадар моджахедлар, бу ёқда иккита номзод ўртасидаги кураш ва ҳоказо. Бугунги кунда афғон жамиятининг каттагина қисми тинчлик тарафдори. Жараён кечмоқда, улар барибир қандайдир битимга келишади", - дея ишонч билдиради профессор.

Афғонистонда бирданига 900 нафар "Толибон" аъзолари озод қилинди

Шу билан бирга, дея таъкидлайди спикер, Газанфар ўлимидан кейин Ўзбекистон ва афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишини кузатиш жуда қизиқ кечади.

"Муносабатлар ёмонлашади, деб ўйламайман, аммо ҳар ҳолда Газанфар Тошкентда ажойиб позицияларга эга эди, уни билишарди ва ҳурмат қилишарди. Газанфар - Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча кўприкни яратувчи инсон эди. Бу кўприк жуда керак", - дея тушунтиради шарқшунос.

Малашенко шунингдек, Газанфар ўта ноёб фигура бўлганлигини у ҳамиша турфа ҳаракатлар қилганига, аммо Афғонистонда имкон қадар тинчликпарварлик позициясини илгари сурганини қўшимча қилди.

Олигарх Газанфар ўлими Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларига қандай таъсир қилади