Японияда кучли тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди – дрон ёрдамида олинган видео

Кучли ёғингарликлар натижасида Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди.
Sputnik

Офат оқибатлари видеога олинди: уйлар, йўллар ва кўприклар бузилган.

Норасмий маълумотларга қараганда, табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин киши бедарак йўқолди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кучли ёмғир ёғиши натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар орасида республика фуқаролари йўқлигини маълум қилди.