Офат оқибатлари видеога олинди: уйлар, йўллар ва кўприклар бузилган.
Норасмий маълумотларга қараганда, табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин киши бедарак йўқолди.
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кучли ёмғир ёғиши натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар орасида республика фуқаролари йўқлигини маълум қилди.