Мижозларни “киприксиз” қолдирди: салон ишчиси 52 минг долларга чув тушди

Тошкентда салон ишчиси танишига Жанубий Кореядан маникюр ва киприк ўстириш мосламасини олиб келиши учун 52 минг долларни ишониб топширган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкентда салон ишчиси фирибгар тузоғига илинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, Яккасарой тумани ИИО ФМБга Муқимий кўчасидаги гўзаллик салони ишчиси 29 ёшли У.М. ариза билан мурожаат қилган.

Тошкентда 2300 дан зиёд кишини чув туширган агентлик қаллоблари устидан суд бошланди

У жорий йилнинг февраль ойида Жанубий Кореядан маникюр ва киприк ўстириш мосламаси олиб келиш мақсадида ундан 52 минг доллар олган таниши 28 ёшли С.Р.га нисбатан чора кўришни сўраган.

Аниқланишича, таниши на мослама олиб келган, на пулларни қайтарган. У пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (Фирибгарлик) билан жиноий иш очилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.