ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайди ва 9500тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3220 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.