Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9,5 мингга етди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга чалинганларнинг 35 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида топилган

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайди ва 9500тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловларни амалга оширди

Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3220 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0