Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Асрор Аллаяров.

Афсоналар жонланган кеча: Термездаги халқаро бахшичилик фестивалидан фоторепортаж

Халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари "Фестиваллар шаҳри" – Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бош вазирининг 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди.

Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни ўзбек бой маданий мероси, санъати, урф-одатлари билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Мақом форумида 70дан ортиқ мамлакат иштирок этади

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.
,