Зубец: Марказий Осиё давлатлари қарзни кўпайтиргани эмас, "белни маҳкам боғлаганлари" яхши

Иқтисод фанлари доктори, РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети проректори Алексей Зубец Марказий Осиё республикаларида коронавирус пандемиясининг оқибатлари ҳақида гапириб берди.
Sputnik

Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида, у бугунги кунда бозорда "арзон пуллар" кўплигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 21 миллиард доллардан ошиб кетди

"АҚШ ва Европа молия бозорларига маблағларни жуда катта миқдорда киритди ва бу маблағларни жойлаштиргани жой тополмаяпти. Улар, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари қимматли қоғозларига инвестиция қилиниши мумкин. Агар Россия ташқи бозорлардан йилига 2,5 фоиз қарз олса, Марказий Осиё давлатлари учун эса бу кўрсаткич 7-7,5 фоизни ташкил этади. Аммо бу ерда муаммо юзага келади - ушбу кредитлар бўйича фоизлар сезиларли баланд бўлади ва пандемия тугаши билан жаҳон бозорида Марказий Осиёда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга эҳтиёж ҳозиргидан кўра камайиши натижасида пасайиш (рецессия) хавфи пайдо бўлиши мумкин", - деди Зубец.

Унинг сўзларига кўра, ушбу вазиятда эски қарзлар янги қарзлар ҳисобига қопланишидан қарз пирамидаси вужудга келиши хавфи мавжуд.

"Бундай шароитда Марказий Осиё давлатлари қарз олмасликлари ва ўз маблағларини иқтисодни рағбатлантириш ва аҳолини қўллаб-қувватлашга сарфлашлари лозим. Аҳоли билан мулоқотда бўлиш, юзага келган барча муаммоларни тушунтириб ҳаражатларни камайтиришни сўраш маъқулроқ - бу қарзларни кўпайтиришдан кўра масъулиятлироқ сиёсат" , - дея таъкидлади эксперт.

Зубец: Марказий Осиё давлатлари қарзни кўпайтиргани эмас, "белни маҳкам боғлаганлари" яхши