Россияда амалдорлар арзимаган гуноҳлари учун ҳам ишдан олинмоқда

Россияда амалдор ва машҳурларнинг ҳар қандай қоидабузарлиги уларнинг қаттиқ жазоланишига олиб келмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Ижевск шаҳри маъмурий суди Россия Савдо ва сановат вазири ўринбосари Дмитрий Завьяловнинг ишини кўриб чиқиб, унга 2 рубл жарима ёзди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълум бўлишича Завьялов Ижевск шаҳри аэропортида, ўрнатилган хавфсизлик талабларига риоя қилмасликда айбланган. Амалдор 5 апрел куни аэропортга кириш вақти авиачиптасини кўрсатмаган ва полиция ходимига ҳурматсизлик қилган.

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

Ушбу воқеа акс этган видео интернетда кенг тарқалиб кетганидан сўнг, “Единая Россия” партияси уни ўз сафидан чиқарган эди. Бу ҳам етмагандан саноат ва савдо вазири Завьяловнинг бу қилмиши қоралаб чиққан эди. Бироздан сўнг уни ишдан ҳам бўшатишди, расман “лавозим бекор қилиниши муносабати билан”.

Дарҳақиқат, Россияда охирги вақтларда фуқаролар ва оддий мавқедаги давлат хизматчиларини менсимаган амалдорларга нисбатан тез ва кескин чоралар кўрилмоқда. Чувашия Республикаси губернатори Михаил Игнатьев иши эсингиздами? Янги машиналар калитини ўт ўчирувчиларга топшириш вақтида губернатор калитни баланд кўтариб ўт ўчирувчини сакрашга мажбур қилган эди. Ижтимоий тармоқларда унинг ушбу ҳаракати “менсимаслик” деб баҳо берилди ва қаттиқ қораланди. Губернатор “ишончни йўқотгани” сабаби билан ишдан олинди.

Михаил Ефремов қисмати кимга ибрат бўлиши керак

Худди шундай тақдир ўзини тутишни билмаган санъат ва спорт юлдузларларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Ўтган йили Россия терма жамоаси аъзолари Кокорин ва Мамев кафеда уюштирган жанжали учун бир неча ой қамоқда ўтириб чиққан эди. 

Яқинда таниқли актёр Евремов иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича суриштирув ҳалигача давом этмоқда. Жамоатчилик томонидан актёрнинг ушбу ҳаракати қаттиқ қораланмоқда. Актёр оғир касаллиги туфайлигина уй қамоғида бўлиб турибди.

Кечагина яна бир “юлдуз” собиқ балерина Анастасия Волочкова ҳам карантин туфайли кириш таъқиқланган аёллар монастирига кириб боргани ва полиция ходимларига менсимаслик қилгани маълум бўлди. РИА Новости хабарига кўра Волочкова ва унинг ҳайдовчисини суд ва жарима кутмоқда.