Россия биринчи бўлиб МДҲ мамлакатларига авиа-парвозларни тиклайди

Россия COVID-19 пандемияси туфайли бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер парвозларни 27 март санасидан вақтинчалик тўхтатган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия МДҲ давлатларига авиа-парвозларни бошқа давлатларга кўра олдинроқ йўлга қўйиши мумкин, дея баёнот қилди журналистларга транспорт вазири Евгений Дитрих.

Транспорт вазирлиги авиачипталар харид қилишга шошилмасликка чақирмоқда

"МДҲ мамлакатлари — бу бизга яқин бўлган халқаро парвозлардир. Эҳтимол, биз ушбу ҳудудга умумий халқаро йўналишлардан кўра эртароқ бошлашимиз мумкин", - деди у.

Сал олдин Туркия томони 15 июл санасидан Россияга мунтазам рейсларни тиклаш учун Россия томонидан тасдиқни кутаётгани ҳақида хабар берилган эди. Анқаради Россия элчиси Алексей Ерховга кўра, бугунги кунда Россия ва Туркиянинг тегишли идоралари ушбу масалани муҳокама қилишмоқда.

Россия COVID-19 пандемияси туфайли бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер парвозларни 27 март санасидан вақтинчалик тўхтатган эди. 

COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси бутун дунёни қамраб олди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, ер юзида инфекцияланганлар сони 10 миллиондан ошган, 500 мингга яқин инсонлар коронавирус оқибатида вафот этганлар.