"Зарбалар алмашинуви". Мутахассис Хитойнинг Гонконг туфайли АҚШга қарши чоралари ҳақида

Гонконг туфайли жорий этилган АҚШ санкцияларига жавобан Хитой унинг ички ишларига аралашган америкаликларга нисбатан виза чеклови киритишга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Хитой Гонконг ишларига аралашган америкаликларга виза чекловларини жорий этади, деб баёнот беришди Пекинда. Ушбу чоралар ҳақида Sputnik радиосида Санкт-Петербург давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Владимир Колотов изоҳ берди.

Хитой доллардан воз кечишга тайёргарлик кўрмоқда

Хитой Гонконг ишларига аралашган америкаликларга виза чеклови ҳақида қарор қабул қилди, деб баёнот берди  ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь.

Аввалроқ Вашингтон Хитой Коммунистик партияси амалдорларига нисбатан “Гонконг автономиясини ва инсон ҳуқуқларини бузганлик” учун шунга ўхшаш санкцияларни жорий қилган эди.

“Хитойнинг Гонконг ишларига аралашадиган ҳар қандай ташқи кучларга қарши туришга бўлган қатъияти барқарор бўлиб қолмоқда. АҚШнинг Гонконг миллий хавфсизлик қонунини қабул қилинишига санкциялар орқали тўсқинлик қилиш уринишлари муваффақиятсиз бўлади”, - дея РИА Новости Хитой ТИВ расмий вакили сўзларидан иқтибос келтиради.

Бир йил олдин Гонконгда экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бошланди, чунки минтақа аҳолиси буни унинг мухториятига путур етказади деб қабул қилган. 2019 йил октябр ойида, ўтаётган намойишлар фонида ҳужжат тўлиқ қайтариб олинди.

АҚШ уйғурлар сиёсати билан боғлиқ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритади

Ҳозирда мамлакат ҳукумати миллий хавфсизликка оид янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, унда гижгижловчи, сепаратистик, террорчилик фаолияти ва чет элликлар билан тил бириктиришни тақиқлаш назарда тутилган.

АҚШ Пекинни автономияни йўқ қилишга уринишда айбламоқда. Хитой ҳукумати Вашингтонни бир неча бор мамлакатнинг мутлақ ички ишларига аралашмасликка чақирган.

Sputnik радиосида Санкт-Петербург давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Владимир Колотов Пекиннинг ҳаракатларини шарҳлаб берди.

“Бу жавоб чорасидир. АҚШ хитойликлар билан мулоқотни чеклади - бу илмий, технологик ва иқтисодий ҳамкорликка тааллуқли. Бундан ташқари, Хитой Коммунистик партияси амалдорларига нисбатан виза чекловлари жорий қилинди. Яъни АҚШ Хитой расмийларига қарши ҳар томонлама босим кучайтирилмоқда. Мос равишда Хитойга босим АҚШга нисбатан жавоб босимни келтириб чиқарди. Яъни худди шундай йўл тутилмоқда. Геосиёсий зиддиятлар кучайиши фонида шунчаки сиёсий ва дипломатик зарбалар алмашинуви амалга ошмоқда", - деди Владимир Колотов.