ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 43 та янги ҳолат аниқланди. Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
“2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 30 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шу кунга қадар 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2465 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.