ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 7500 нафардан ошди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Ўзбекистонда 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 61 нафарга кўпайди ва инфекция юқтириб олганларнинг умумий сони 7551 нафарга етди", - дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида);
1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.
Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.
Шундай қилиб, коронавирусдан соғайганлар сони 5063 нафарга етди.
15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 20 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойида 5 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.