ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия Беларусь сайлов жараёнига аралашиш нияти йўқ, деб айтди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
У Беларусь етакчиси Александр Лукашенко “яқин вақтларда” Владимир Путин билан мамлакат сайлов жараёнларига Россиядан “қўғирчоқ ўйнатувчилар”нинг таъсирини муҳокама қилишни режалаштиргани ҳақида айтган баёноти юзасидан муносабат билдирди.
“Бу ерда биз аниқ жавоб беришимиз мумкинки, Россия Федерацияси ҳеч қачон ҳеч кимнинг, айниқса иттифоқдошимиз Беларусда ўтказилаётган сайлов жараёнларига аралашмаган, аралашмаяпти ва аралашмайди”, - деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Минск Москванинг сайловларга аралашгани борасида бирон бир далил келтирмади. "Бундай айбловлар ҳақиқатга қандай мос келиши" ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Песков таъкидлашича, Путин Ғалаба парадига Москвага келган Лукашенко билан қисқа суҳбатлашиш имкониятига эга бўлишган.
Икки етакчи "мулоқотни давом эттиришади, тез-тез ва мазмунли мулоқот қилишади", деб қўшимча қилди Кремл вакили.
Шунингдек, у Лукашенко Россия ҳақида "жуда кўп яхши баёнотлар" айтганлигини эслатди.
9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтади, Лукашенко олтинчи муддатга сайланмоқда. У "баъзи кучлар кучайгани, мамлакатдаги вазиятни ўйнатишга учун фаоликни бошламоқда" ва вазиятни демократик ва куч билан ҳал этиш танлови олдига қўймасликни сўраган.
Шу билан бирга, Лукашенко ҳукумат мамлакатни беқарорлаштиришга қаратилган кенг кўламли режани бузишга муваффақ бўлишди.