Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тузилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси "Пахта-тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди, унга мувофиқ Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси таъсис этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Сўнгги бир неча йил ичида пахта етиштириш ва қайта ишлашнинг кластер тизими ўз самарасини кўрсатди: ресурсларни тежайдиган технологиялар ва ускуналар жорий этилмоқда, қишлоқларда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги саноат корхоналари ташкил этилмоқда.

Хитой Ўзбекистонга пахта етиштириш учун янги технология етказиб берди

Шу билан бирга, тизимдаги муаммоларни ҳал қила оладиган, давлат идораларида уларнинг манфаатларини ифода этадиган ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш механизмлари яратилмаган.

Шу муносабат билан "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси" ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаларига қуйидагилар киради: тўқимачилик саноатининг инновацион лойиҳаларини амалга ошириш, тайёр маҳсулот экспортини ошириш, хомашё базасини ва инфратузилмани ривожлантириш, фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва бошқалар.

Уюшма аъзолик бадаллари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорда идоралараро комиссия томонидан кластерлар фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Пахта бозорига ҳам нозик бошқарув керак – Абакумов

Янги ташкил этилаётган Пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасига вилоят ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда пахта тозалаш корхоналарини модернизация қилиш ва янги объектларни ишга тушириш, агрологистика тизимини яратиш бўйича “йўл харитасини” ишлаб чиқиш топширилди.

Минтақавий пахта-тўқимачилик кластерлари негизида босқичма-босқич инновациялар, илмий-техник ютуқлари ва янгиликларни жорий этиш марказлари яратилади.

Республика раҳбарининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахта саноатида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2020 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига пахта нархини белгилаш амалиёти бекор қилинди.

Пахта тўқимачилик кластерлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда, пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперативлари ташкил этилди.