ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков Қирғизистон делегациясининг икки аъзоси орасида COVID-19ни аниқлагани сабабли Москвадаги ғалаба парадида қатнашмади, дея хабар берди РИА Новости.
Алгоритмга биноан, президент, делегация аъзолари ва ҳамроҳ шахслар Москвага етиб келганларида коронавирусга тест топширишган.
Президент девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиқов ва яна бир нафар хавфсизлик ходими топширган тест мусбат натижа берган.
"Кейинги алгоритмга кўра, президент Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка қарор қилди", - деди матбуот хизмати вакили.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ер юзида инфекцияга чалинганлик бўйича 8,9 миллион ҳолат аниқланган, 469 минг киши ҳалок бўлган.