Қирғизистон президенти Москвага келди, лекин парадда иштирок этмади

© © Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПремьер-министр Сооронбай Жээнбеков
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиқов ва яна бир нафар хавфсизлик ходими топширган тест мусбат натижа берган.

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков Қирғизистон делегациясининг икки аъзоси орасида COVID-19ни аниқлагани сабабли Москвадаги ғалаба парадида қатнашмади, дея хабар берди РИА Новости.

Истребители Су-30СМ пилотажной группы Русские витязи во время репетиции воздушной части парада Победы - Sputnik Ўзбекистон
Москвада бугун Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади

 

Алгоритмга биноан, президент, делегация аъзолари ва ҳамроҳ шахслар Москвага етиб келганларида коронавирусга тест топширишган.

Президент девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиқов ва яна бир нафар хавфсизлик ходими топширган тест мусбат натижа берган.

"Кейинги алгоритмга кўра, президент Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка қарор қилди", - деди матбуот хизмати вакили.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ер юзида инфекцияга чалинганлик бўйича 8,9 миллион ҳолат аниқланган, 469 минг киши ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0