Реакция одатийми? COVID вакцинаси кўнгиллиларнинг мазасини қочирди

Бундан олдин, 20 нафар кўнгиллилардан иборат иккинчи гуруҳи коронавирус инфекциясига қарши вакцинани олганлиги маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Коронавирус вакцинасини ўзида синаётган баъзи кўнгиллилар модда киритилганидан кейинги дастлабки соатларда иситма ва бош оғриғини ҳис қилишган. Бу ҳақда сешанба куни РИА Новости Сеченов университети матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Ўзбекистонда коронавирус: 23 июнь асосий хабарлари

Бундан олдин, 20 нафар кўнгиллилардан иборат иккинчи гуруҳи коронавирус инфекциясига қарши вакцинани олганлиги маълум бўлди.

“COVID-19га қарши вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганишнинг биринчи босқичи 18 июнда Сеченов университетида, дастлабки 18 кўнгилли вакцинация қилинганида бошланди. Дастлабки соатларда уларнинг баъзиларида эмлашдан кейин минимал реакциялар кузатилди - енгил иситма, бош оғриғи ва шунга ўҳшашлари, ва улар 24 соат ичида ўз-ўзидан тўхтаб қолган”, - дейилади университет матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 6500 тага етди

Тадқиқотда иштирок этиш ихтиёрий эканлиги таъкидланиб, фуқаролар тадқиқот билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган фойда, хавф ва ноқулайликлар ҳақида огоҳлантирилди.

“Коронавирус инфекциясига қарши вакцинага реакция бошқа инъекцияларда кузатиладиган одатий стандарт рекация кабидир. Ҳозирда тадқиқотнинг барча иштирокчилари ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар”, - дея қўшимча қилди Елена Смолярчук, бош илмий тадқиқотчи, Сеченов номидаги Университет дори-дармонларни клиник ўрганиш Маркази раҳбари.

Аввалроқ Sputnik радиоси Россияда COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқаришнинг эҳтимолий муддатлари аниқлангани ҳақида хабар берган эди.