Ўзбекистонда коронавирус: 23 июнь асосий хабарлари

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтиш"Гемотест" начинает делать анализы на коронавирусную инфекцию
Гемотест начинает делать анализы на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 176 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 560 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Андрей Сулейков - Sputnik Ўзбекистон
Нозик масала: Сулейков COVID-19га чалинадиган сайёҳлар учун тўланадиган компенсация ҳақида

Бир сутка давомида 134 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги беморлар: 21 нафари - карантин марказидаги фуқаролар, 6 нафари - Тошкент вилоятида (4 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида, биттаси халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 5 нафари - Тошкент шаҳрида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 3 нафари - Сирдарё вилоятида (биттаси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида, яна бири халқаро юк ташувчи ҳайдовчи).

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 176 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 4560 нафар.

Айни пайтда 1975 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  Айни вақтда 18 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Антитаначаларни аниқлаш тести

Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда.

У всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 6500 тага етди

Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:

“Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.

Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда”.

“COVID-19”га нодавлат тиббиёт муассасаларида ҳам таҳлил топшириш мумкин.

24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу  инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди.

Чартер

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фуқароларни хориждан олиб келиш учун ташкил қилинадиган навбатдаги чартер рейслар рўйхатини эълон қилди. 22 июндан 5 июль кунлари давомида 21 та рейс ташкил қилинади.

Тўлиқ рўйхат.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг 188 та давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 9 миллиондан ошди, 476 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШ (2,3 млн), Бразилия (1,1 млн), Россия (591 минг).

Янгиликлар лентаси
0