Путин: совет халқи нацизмни тор-мор қилганини россияликлар ҳамиша ёдда сақлайди

24 июн куни фашист Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Москвадаги Қизил майдонда ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Совет халқи нацизмни тор-мор қилганини россияликлар ҳамиша ёдда сақлайдилар, дея баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин.

Унутилган ўтмиш сабоқлари ва унинг оғир тўлови — Путин мақоласи

"Нацизмни совет халқи Совет Иттифоқининг барча республикаларидан миллионлаб турли миллатдаги одамлар тор-мор қилганини ҳамиша ёдда тутамиз", - деди Путин Ғалаба Парадида.

Россия раҳбарининг таъкидлашича, улар фронтда ва фронт ортида, партизан отрядларида ва ертўлаларда жасорат ва бирдамлик қоидаларига мувофиқ жанг олиб борганлар.

Парад сафи Қуролли кучлар ва бошқа куч идоралари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий билим юртлари курсантлари, суворовчилар, нахимовчилар ва кадетлар, шунингдек юнармияликлардан ташкил топган 40та пиёдалар расчётидан шакллантирилган.

Шунингдек, парадда 13та хорижий давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.

Бу йил Ғалаба парадида Беларусь, Ўзбекистон, Босния ва Гертцеговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Сербия, Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, ЕИК раҳбари Михаил Мясникович ва ОДКБ бош котиби Станислав Зась қатнашмоқда. Европа мамлакатлари вазирлар ва элчилар даражасида тақдим этилган.