Coca-cola заводи хусусийлаштиришга тайёрланмоқда

Coca-cola корхонасининг давлатга тегишли бўлган 57,1 % улуши сотувга чиқариш учун тайёрланмоқда - Давактив.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” МЧЖ хусусийлаштиришга тайёрламонқда, деб хабар қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги. 

"Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда", - дейилган расмий хабарда. 

Хусусийлаштириш жараёнига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 % улуш "Ўзбекозиковкатхолдинг" холдинг компаниясига ва 42,882 % "The Coca-Cola Export Corporation" (АҚШ) компаниясига тегишли.