ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” МЧЖ хусусийлаштиришга тайёрламонқда, деб хабар қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги.
"Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда", - дейилган расмий хабарда.
Хусусийлаштириш жараёнига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 % улуш "Ўзбекозиковкатхолдинг" холдинг компаниясига ва 42,882 % "The Coca-Cola Export Corporation" (АҚШ) компаниясига тегишли.