Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш сони кўпайиши сабаби нимада – вирусолог

Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази вабо лабораторияси мудири мамлакатдаги вазият юзасидан фикр билдирди.
Sputnik

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётгани ва сўнгги кунларда аҳоли орасида вирусни юқтириб олиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази вабо лабораторияси мудири Маъруфжон Мадаминов эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашишига қатор карантин чораларининг енгиллаштирилгани сабаб бўлди деб ҳисоблайди. Бир неча кун олдин қатор фаолиятларга рухсат берилди ва транспорт ҳаракати ўз ишини бошлади.

Нурмат Отабеков аҳоли орасида тарқалаётган миш-мишларга изоҳ берди

“Бир ҳафта илгари навбатдаги каратин чоралари енгиллаштирилди, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда автобус қатновига рухсат берилди. Тахминан 5-6 кундан сўнг касалланиш сони оша бошлади”, - дея тушунтирди вирусолог Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Бироқ, мутахассиснинг таъкидлашича, 50 фоиздан 70 фоизгача коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати хориждан чартер рейс билан олиб келинган ва карантин марказидаги фуқароларда аниқланган.

Бундан ташқари, касалланиш статистикасини эпидемиологик вазият нохуш мамлакатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари оширмоқда. Мадаминовнинг қайд этишича, ҳозирда чегарада улар коронавирусга тест топширишлари учун барча керакли шароитлар муҳайё қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида коронавирус аниқланди

Унинг сўзларига кўра, ушбу вазиятда вирусни юқтириш манбаи номаълумлигича қолаётгани ташвишга солади. Вазият ёмонлашган, лекин у тегишли органлар назорати остида. Барча аниқланган янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда ва маълумотлар кун давомида бир неча марта янгиланмоқда.

Коронавируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларисиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиёти йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Табиийки, уларни яшаш жойидаги оилавий поликлиника ёки қишлоқдаги шифокорлар пункти шифокорлари даволашади. Касаллик ривожланса кучли ўрта оғир аҳволдаги беморлар касалхонага ётқизилади”, - деди Мадаминов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳар бир салбий воқеанинг ўзига яраша қандайдир ижобий томони бор. Салбий тажриба керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам беради ва келажакда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда соғлиқни сақлаш хизмати имкониятларини оширишда кўмаклашади.