Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги воқеадан кейин нима бўлади?

Ҳиндистонлик ҳамкасби билан суҳбатда, Хитой Ташқи ишлар вазири мамлакатлар чегарасида содир бўлган ва ўлганлар ва ярадорлар ҳақида хабарлар бўлган воқеани текширишни талаб қилди.
Sputnik

Ҳиндистонлик ҳамкасби билан суҳбатда, Хитой Ташқи ишлар вазири мамлакатлар чегарасида содир бўлган ва ўлганлар ва ярадорлар ҳақида хабарлар бўлган воқеани текширишни талаб қилди. Sputnik радиоси эфирида таҳлилчи Сергей Санакоев вазиятни кейинги ривожи бўйича ўз прогнози билан ўртоқлашди.

АҚШ уйғурлар сиёсати билан боғлиқ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Джайшанкар билан суҳбатда ҳинд томонидан Хитой-Ҳиндистон чегарасида содир бўлган воқеани синчковлик билан текширилишини талаб қилди, дея хабар беради Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.

"Биз ҳинд тарафидан пухта тергов ўтказишни, айбдорларни жазолашни, барча провокацион ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни ва келажакда бундай воқеаларнинг такрорланишига йўл қўймасликни талаб қиламиз", - деди Ван И.

Россия-Хитой таҳлил марказининг раҳбари Сергей Санакоев Sputnik радиоси эфирида вазият қандай ривожланишини таҳмин қилди.

"Кўриниб турганидай, энг юқори даражадан дарҳол тўхтатишга сигнал келди, чунки ҳозир бу кескинлашув ҳеч кимга керак эмас - на Хитой раҳбариятига ва на Ҳиндистон раҳбариятига. Бошқа томондан, биз тушунишимиз учун: бу ҳар доим ҳам бирор ҳодиса рўй берадиган жой - бу узоқ йиллик ҳодиса ва у вақти-вақти билан бу ерда авж олиб туради. Аммо бу сафар у жуда тез бостирилди, чунки ташқи дунёда рўй бераётган воқеалар анча жиддийроқдир. Шунинг учун ишончим комил – бу сафар жиддий кескинлик рўй бермайди. Ўйлайманки, келгусида Ҳиндистон ва Хитой раҳбарияти, БРИКС каби кўп томонлама форматлардан фойдаланган ҳолда, ушбу низони ҳал қилиш учун мулоқотга киришади", - дея якунлади Сергей Санакоев.

Ғалаба паради: Хитой ҳарбийлари Москвага янги Y-20 самолётида учиб келишди

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашув 15 июн куни кечқурун Ладакхдаги Галван водийсида юз берди. Хитой ҳарбийларига кўра, 15 июн куни кечқурун чегарада Ҳиндистон ҳарбийлари ўз мажбуриятларини бузиб, амалдаги назорат чизиғини ноқонуний кесиб ўтишди, тўқнашувга олиб келган қасддан провокацион хужумни амалга оширишди, ярадор ва ҳалок бўлганлар бор. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги норозилик билдирди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, тўқнашув Хитой томонининг Галван водийсидаги амалдаги назорат чизиғига риоя қилиниши тўғрисидаги конценсусни бир томонлама ўзгартиришга уриниши натижасида юзага келган.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида, Кашмир шимолидаги тоғли ҳудудга эгалик қилиш тўғрисида, шунингдек Аруначал-Прадеш шимолий-шарқий штатида қарийб 60 минг квадрат километр майдон борасида ҳудудий низо мавжуд. Амалдаги назорат чизиғи Ладакх минтақасидан ўтган. 1962 йил кузида жанжал чегара урушига айланди. 1993 ва 1996 йилларда Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудудларда тинчликни сақлаш бўйича битимларни имзоладилар.